Япония орбитага ўз сунъий йўлдошини олиб чиқди
Япониянинг қаттиқ ёнилғида ишловчи “Эпсилон-3” ракетаси фазога учирилгандан бир соат ўтгач “ASNARO-2” тижорат сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.
Сунъий йўлдош 513 км баландликдаги орбитага олиб чиқилган. NEC компаниясининг ушбу қурилмаси Ер сирти ортидан кузатув олиб боради.
Юқори технологик сунъий йўлдош ўлчами 1 метр келадиган буюмни аниқлаб, унинг тасвирини аниқ узата олади ва боз устига, буни қоронғи ва туман шароитида амалга ошира олади. Сунъий йўлдош табиий фожиаларда ҳам қўлланиши мумкин.
Ушбу ихчам ракета ўз синфида учинчиси бўлди. У ўзидан такомиллашган моделни акс эттиради: унда сунъий йўлдошнинг ажралиш технологияси яхшиланган, бу эса унга тушадиган юкламани камайтиради ҳамда унинг ҳолатини тўғрилаш имконияти кўзда тутилган. Бу синфдаги ракеталарнинг асосий устунликлари уч тамойилга асосланган: “вақтни тежаш”, “қурилма ва маблағларни тежаш”, “инсон ресурсларини тежаш”. Япон олимлари ушбу ракетани айнан шу тамойиллар асосида 12 йил давомида лойиҳалашган.
Уч поғонали, узунлиги 26 метрлик ракета ҳозирда қўлланувчи Н2А ракетасидан 2 марта ихчамроқ ва маблағ, инсон иш кучи борасида анча тежамкор. Ракета сунъий онг функцияси билан жиҳозланган. Бунинг эвазига ракетанинг учишга тайёрлигини текшириш ва учишини назорат қилиш автоматик равишда амалга оширилади ва деярли инсон аралашувини талаб қилмайди. Ракета парвози 2 та компьютер орқали бошқарилади, ваҳоланки Н2А парвозини бошқариш билан 80 киши машғул бўлади.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
19:55 / 11.11.2024