Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бир оила ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди
Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 16 январь соат 07.00 ларда Шодлик кўчаси 19-уйда яшаган, 1962 й.т. М.Т. ва бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1964 й.т. А.Т. уйида пропан газ балонини иситиш печига улашда техника хавфсизлик қоидаларига, риоя қилмасликлари оқибатида печдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, М.Т. воқеа жойида ва А.Т. касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Ужакент МФЙ Мингбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро уйида газ печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уй эгаси ва уйида меҳмонда бўлган қўшниси хам куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026