Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия КХДРга қарши барча санкцияларга риоя этмаяпти»
Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Россия КХДРга қарши барча санкцияларни қўллаётгани йўқ. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Бизга шуниси аниқки, улар барча санкцияларни қўллаётгани йўқ ҳамда баъзи санкциялардан четлаб ўтиш йўлларига эга эканликлари ҳақида аниқ далиллар бор», - дея маълум қилди Тиллерсон.
Унинг сўзларига кўра, Россия биринчи навбатда ёқилғи етказиб бериш бўйича санкцияларга риоя этаётгани йўқ, бироқ бу бошқа соҳаларга ҳам тегишли бўлмоқда.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Шимолий Корея масаласини ҳал қилишда умуман ёрдам бермаётгани ҳақида айтиб ўтганди. Унинг сўзларига қараганда, Москва Пхеньянга БМТ санкцияларидан қочишда кўмак бермоқда.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026