Ўзбекистон | 12:03 / 20.01.2018
65043
1 дақиқада ўқилади

Ақтўбе фожиасида тирик қолган икки нафар ўзбекистонлик йўловчи терговга жалб этилади

Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган мудҳиш воқеада икки нафар тирик қолган ўзбекистонлик йўловчи Қозоғистон Республикасида қолган. 

Маълум қилинишича, улар Ақтўбе шаҳрида Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан қўзғатилган жиноят иши муносабати билан ўтказилаётган тергов тадбирларида иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси маълумотида шундай дейилган.
Бундан аввал, 20-январга ўтар кечаси Ўзбекистон Президенти қарорига биноан Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18-январь куни юз берган ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Тошкент шаҳрига махсус самолётда келтирилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳозиргача 49 кишининг шахсини аниқлагани ҳақида хабар берилганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид