Яндекс. Такси Ўзбекистонга кириб келмоқда
Яндекс.Такси Ўзбекистонда ишга туширилиши режалаштирилаётган хизматга малакали мутахассисларни ишга ёллаш мақсадида бўш иш ўринларини эълон қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилади.
Номзодларга қўйилган талабга кўра, мутахассис олий маълумотли бўлиши, ўзбек ва рус тилида тез ҳамда равон ёзиши талаб этилади.
«Мустақил қарорлар қабул қилишга одатланган, катта маълумотлар базаси билан ишлаш баробарида кундалик вазифаларини уддалаб кетадиган номзодларни қидиряпмиз», дейилади эълонда.
Маълумот учун, айни пайтда Яндекс.Такси хизмати Ўзбекистонда ишга туширилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, АТ соҳасида етакчи бўлган Россиянинг Яндекс компанияси ўзбек тилини билган асессорларни ишга таклиф қилганди.
Мавзуга оид
16:38 / 10.08.2023
“Яндекс-такси” атрофидаги хавотир: “ФСБ” хориждаги мижозларни ҳам кузата оладими?
19:46 / 25.03.2023
“Яндекс.Такси”нинг Ўзбекистондаги фаолияти қандай тартибга солинади? – Солиқ қўмитаси изоҳ берди
18:53 / 06.03.2023
Ўзбекистонда «Яндекс.Такси» фаолиятининг рақобат меъёрларига мувофиқлиги текширилади
18:17 / 03.03.2023