10:51 / 20.01.2018
9251

Ярим миллиондан ортиқ венесуэлалик Колумбияга қочиб ўтди

Фото: Reuters

Венесуэланинг тахминан 550 минг фуқароси ватанидаги муаммолардан қочиб, қўшни Колумбияда паноҳ топган. Бу ҳақда РИА «Новости» Колумбия миграция маъмуриятига асосан хабар бермоқда.

«Венесуэладаги вазият нафақат минглаб колумбияликларни Колумбияга қайтишга мажбур қилди, балки венесуэлаликларнинг бизнинг мамлакатимизни бошқа давлатларга йўл олиш ёки биринчи эҳтиёж товарларини харид қилиш учун муқобил вариант сифатида кўришга мажбур қилди», - дея айтиб ўтди Колумбия миграция хизмати директори Кристиан Крюгер.

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро халққа ҳар йилги мурожаатида ҳомиладор аёлларга ойига 3,83 доллардан тўлашга ваъда берганди. Президентнинг сўзларига кўра, аёллар ҳомиладорлик пайтида 700 минг боливардан олишади, бу жорий курс бўйича ҳисоб-китобда 3,83 АҚШ долларига тенг. Бола дунёга келганидан сўнг, ёш оналар яна 1 млн боливар ёки 5,48 доллар олишлари мумкин бўлади.

Top