09:34 / 20.01.2018
7150

Коллеж ўқувчиси заргарлик буюмларини ўмариб кетди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2016 йил 30 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Димишкибола ҚФЙ Камолат маҳалласида яшовчи, “Тонг” ресторани ишчиси, 1997 йилда туғилган Ж.Ҳ.нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Гумбаз МФЙ Кўкгумбаз қишлоғида яшовчи, Самарқанд Педагогика коллежи 1-курс ўқувчиси 2000 йилда таваллуд топган О.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Top