Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон касб-ҳунар таълими муассасаларида инновацион лойиҳалар кенг татбиқ қилинмоқда
Таълим жараёнида инновацион лойиҳалардан кенг фойдаланиш мақсадида Андижон вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан Олтинкўл иқтисодиёт коллежида “Намунавий таълим муассасаси” кўргазмали семинари ўтказилди.
Унда вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари семинар дастурига мувофиқ, ўқувчилар яратган инновацион ғоялари асосидаги қурилмалар, педагоглар томонидан ишлаб чиқилган янги услубдаги дарслик, ўқув қўлланмалар, дарс ишланмалари кўргазмаси билан танишдилар.
Кўргазмали семинар ишида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директорининг биринчи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи аъзоси Ф.Ризаев иштирок этиб, тизимни ислоҳ қилиш масаласида таълим муассасалари раҳбар ходимларининг олдида турган долзарб вазифаларга эътибор қаратди.
Семинар жараёнида касб-ҳунар таълими муассасаларининг келгусидаги истиқболи, ўқув-методик мажмуаларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамияти, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда МФЙ, профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлик, битирувчилар бандлигини таъминлашда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича тақдимот маросимлари ўтказилди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026