Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея делегацияси Жанубий Кореяга етиб келди
Шимолий Кореянинг 7 кишидан иборат делегацияси 21 январда Жанубий Кореяга Пёнгчангдаги Олимпиадада артистлар, жумладан Шимолий Кореяда машҳур бўлган “Моранбон” гуруҳининг чиқишларига тайёргарлик кўриш учун етиб келди.
Делегация таркибига “Моранбон” қизлар гуруҳининг етакчиси Хён Сон Воль ва “Унхасу” оркестри раҳбари Квон Бон Хёк кирган. Делегация ташрифи 2 кун давом этиши кутилмоқда. Делегация бу вақт ичида шимоллик артистлар чиқадиган Сеул ва Каннин шаҳарларидаги объектларни кўздан кечириб чиқишади. Сафар 20 январда бошланиши керак эди, бироқ Шимолий Корея ҳеч қандай тушунтиришсиз сафарни қолдирган.
Жорий йил бошида Сеул ва Пхеньян ўртасидаги муносабатлар яхшилана бошлади.
Жануб ва Шимол вакиллари Халқаро Олимпия қўмитаси билан шимоллик спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этиши бўйича келишувга келди. Келишувга кўра, Шимолий Кореянинг Олимпиадага борадиган делегацияси умумий сони 46 кишини – 22 спортчи ва 24 расмий шахсни ташкил қилади. Шунингдек, Жанубий Кореяга Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларидан 21 киши боради.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026