Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида "Ўсимлик клиникаси" хизмати ташкил этилди
Фото: KUN.UZ
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети ташаббусига асосан Сурхондарё вилоятида аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашишнинг тизимини ташкил этиш бўйича янги хизмат жорий этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига таянган ҳолда хабар беради.
Янги ташкил этилган хизмат орқали экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида “Ўсимликлар клиникаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маъқулланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун давлат хусусий шерикчилиги асосида “Termez Agro Seed” MChJ тузилган бўлиб, у томонидан Термиз туманидаги барча маҳаллаларда аҳоли томорқаларида экилган қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизматларини кўрсатувчи “Ўсимликлар клиникаси”ни ташкил этиш лойиҳаси намуна тариқасида “Янгиобод” маҳалласида жорий этилди.

Ушбу ташкил этилган “Ўсимликлар клиникаси”ни аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти тўғрисида 2018 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалигини масалалари бўйича ўринбосарлари хамда фермерлар ва аҳоли томорқалари кенгаши раислари иштирокида семинарда “Ўсимликлар клиникаси”ни ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти тўғрисида таништирди хамда иштирокчиларни барча қизиқтирган саволларига жавоб берди.


Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026