Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги ракеталарни синовдан ўтказди
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари катта масофаларга мўлжалланган қанотли ракета “Қодир”ни муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Фарс” ахборот агентлиги хабар берди.
22 январда Макран соҳилбўйида ва Оман кўрфазида Эрон армиясининг ҳарбий-денгиз, ҳарбий-ҳаво кучлари ва қуруқликдаги қўшинлари иштирокидаги икки кунлик машғулотлар бошланди.
Таъкидланишича, “Қодир” ерда ва кемаларда қўлланадиган ракета бўлиб, 300 км узоқликдаги нишонларни йўқ қила олади.
Ҳарбийлар, шунингдек, “Наср” қанотли ракетасини синовдан ўтказганлар. 22 январда эса “Лабайк-1” юқори аниқликдаги ракетаси учирилган. Бу ракеталарнинг барчаси Эронда ишлаб чиқарилади.
Ҳарбий машғулотлар асосий нефть ташиш йўллари ўтувчи Ормуз бўғози яқинида ўтмоқда.
Мавзуга оид
21:07
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
16:47
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
10:17 / 01.06.2026