Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳрида арзонлаштирилган ойлик йўл патталари сотувга чиқди
Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 54-сонли қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб шаҳар йўналишларида қатновчи автобусларда “ЯГОНА”, “ТАЛАБА”, “ЎҚУВЧИ”, “НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН” турларидаги имтиёзли, арзонлаштирилган ойлик йўл патталари амал қилади. Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, имтиёзли ойлик йўл патталарининг нархлари йўлкира тарифи 600 (олти юз) сўм бўлганда қуйидагича:
- “ЯГОНА” туридаги патталар 23 фоиз чегирма билан сотилади, нархи - 48 минг сўм;
- “ТАЛАБА” туридаги патталар – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи - 24 минг сўм;
- “ЎҚУВЧИ” туридаги патталар – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи - 24 минг сўм;
- “НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН” туридаги патталар – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи - 24 минг сўм.
Ойлик йўл патталари 2018 йилнинг 25 февраль кунидан бошлаб Наманган шаҳрининг “Чорсу”, “Сардоба” ва 1-кичик туман “Автосалтанат” ҳудудида (ҳар ойнинг 25-санасидан кейинги ойнинг 5-санасигача), эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача сотилади.
Шунингдек жамоа ва гуруҳ бўлиб олувчилар шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “НАМТРАНСАВТО” департаментига мурожаат қилишлари мумкин.
Манзил: Наманган шаҳри, Ҳуррият кўчаси, 66-уй (Шаҳар ҳокимлигининг 3-қават, 21-хонаси), телефон рақами: 227-31-27
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026