Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистоннинг сара мураббийлари сафига кирди
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионати яримфиналида Жанубий Корея ёшларини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Натижада, ёшлар термаси устози Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоаларини расмий турнир финалига олиб чиққан 5-мураббий бўлди.
Аввалроқ бундай кўрсаткичга Рустам Акрамов, Аҳмад Убайдуллаев, Алексей Евстафеев ва Дилшод Нуруллаев эришганди.
Энди Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоалари билан расмий турнирларда зафар қучган учинчи мураббий бўлиш имкониятига эга. Бунинг учун, унинг шогирдлари 27 январь куни Вьетнам ёшлар терма жамоасини мағлуб этиши керак.
Ўзбекистон терма жамоалари билан финалга чиққан мураббийлар:
Рустам Акрамов (МТЖ, Хиросима-1994, Хитой - 4:2)
Аҳмад Убайдуллаев (U19, ОЧ-2008, БАА - 1:2)
Алексей Евстафеев (U16, ОЧ-2010, КХДР - 0:2)
Дилшод Нуруллаев (U16, ОЧ-2012, Япония - 1:1, пен. 3:1)
Равшан Ҳайдаров (U23, ОЧ-2018, ?)
Мавзуга оид
21:44 / 14.10.2025
Ўзбекистон ёшлари Қозоғистонни икки ўйинда ҳам мағлуб этди
21:27 / 09.09.2025
Ўзбекистон олимпиячилари Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
17:17 / 26.12.2023
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси. ЎФА йил лауреатларини эълон қилди
12:20 / 08.09.2023