Жаҳон | 01:08 / 24.01.2018
6394
1 дақиқада ўқилади

90 йил ичида илк марта «Оскар»га аёл оператор номинацияси илгари сурилди

Фото: Variety

Американинг нуфузли «Оскар» киномукофотининг 90 йиллик тарихида илк бор аёл оператор номзоди илгари сурилди, деб ёзади Variety.

Бу «Мадбаунд» фермаси» фильми устида ишлаган Рэйчел Моррисондир.

Бу номинацияда «2049 устара устида югураётган», «Дюнкерк», «Сув шакли» ва «Қоронғу палла» фильмлари ҳам бор.

Моррисонга тўхталадиган бўлсак, унинг иккинчи картинаси — «Қора пантера» Marvel суперқаҳрамонлар олами ҳақида ҳикоя қилади.

Бундан ташқари, Грета Гервиг «энг яхши режиссёр» тоифасида номзоди илгари сурилган бешинчи аёл бўлди. У «Бёрд хоним» фильмини суратга олган.

Россиялик режиссёр Андрей Звягинцевнинг «Меҳрсизлик» фильми ҳам энг яхши хорижий фильм номинацияда илгари сурилган.

Мавзуга оид