АҚШда инновацион автомобиль рақамларига ўтилмоқда
Рақамли технологиялар асрида инсон автомобиль рақамлари каби оддий нарсани ҳам максимал даражада кўп вазифали қилишга интилади. Рақам ва ҳарфлардан иборат металл табличкадан оддийроқ нарса ҳам бўлиши мумкинми? Уни қандай яхшилаш мумкин? Reviver Auto компанияси муҳандислари ва дизайнерлари келажак автомобиль рақамлари қандай бўлиши борасида ўз қарашларини таклиф қилдилар ва бу ғоя АҚШ ҳукуматига хуш келди. Жорий йилдаёқ Калифорния ва Аризона штатларидаги ҳайдовчилар 100 мингта рақамли автомобиль рақамларидан иборат илк партияни оладилар.
Хўш, бу антиқа рақамлар нимаси билан ажралиб туради? Қуйида бу ҳақда маълумот келтирилган.
Инновацион автомобиль рақамлари RPlate Pro деб ном олган ва ташқи таъсирлар ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитларидан ҳимояланган кичик дисплейдан иборат. У автомобилга оддий рақамлар каби ўрнатилади. Дисплейни интернетга Rconnect браузери орқали улаш мумкин, шундан кейин унга нафақат автомобилнинг рақамларини, балки исталган фойдали маълумотни чиқариш мумкин бўлади. Дисплей сирти исталган об-ҳаво шароитида яхши кўринувчи материалдан тайёрланган.
RPlate Pro монохром дисплейи қўзғалмас тасвирни акслантириш учун энергия талаб қилмайди, шу сабабли ички аккумуляторнинг энергиясини интернет билан уланганда ёки бир тасвир иккинчисига ўзгарганда ишлатади. Рақамли автомобиль рақами яратувчиларининг айтишича, бу рақамлар туфайли ҳайдовчилар ҳаёти осонлашади. Биринчидан, рақам ўғриликдан ҳимоя тизими билан жиҳозланган ва бу ортиқча ташвишлардан халос этади. Пуллик автотураргоҳларда рақам пули тўланган вақтнинг қанчаси қолганини кўрсатади, рақамда ҳайдовчининг истаги билан исталган маълумот аксланиши мумкин, мисол учун, севимли спорт жамоасининг логотипи ёки Қизил хоч жамиятини қўллаб-қувватлашидан дарак берувчи, жамиятнинг белгиси чиқиб туриши мумкин.
Рақам оқ фонда қора ранглар ёки аксинча ҳолда чиқиши мумкин. Агар қайд қилиш рақами муддатидан ўтиб кетган бўлса ва қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилса, у бу ҳақда ҳайдовчига белги билан ишора беради. Бундан ташқари, рақамни муҳим эълонлар учун табличка сифатида қўллаш мумкин, мисол учун, бундай рақамлар билан штат раҳбарияти хавфли жиноятчининг рақамини эълон қилишлари мумкин бўлади. Шунда қолган ҳайдовчилар бундан хабардор бўладилар. Рақамлар ёрдамида ноқулай об-ҳаво шароитлари ва йўлларда тезликни ошириш хавфидан огоҳлантириш мумкин.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024