Жаҳон | 21:20 / 24.01.2018
7301
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда вулқон отилиши эҳтимоли сабабли 60 минг киши эвакуация қилинди

Фото: CC0

Филиппиндаги Майон вулқони бир неча километр юқорига вулқон кулларини ота бошлади. Шу сабабли маҳаллий аҳоли шошилинч уйларини тарк этмоқдалар.

Филиппиннинг фавқулодда вазиятларда бошқарув бўйича миллий кенгашининг маълум қилишича, эвакуация қилинган одамлар сони 60 мингга етди. Улардан кўпчилиги 59 та эвакуация марказида жойлаштирилганлар, бироқ ҳаммага ҳам жой етмаяпти.

Вулқон отилиши эҳтимоли сабабли 17 та шаҳар ва муниципалитетларда мактаблар ёпилган, аэропортларда ўнлаб рейслар бекор қилинган.

Мавзуга оид