Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори маълум бўлди
Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2018 йилдаги 31-сон қарори билан банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ҳамда банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, банкларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш Марказий банк томонидан амалга оширилади. Қарор билан бунда ундириладиган тўловнинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ўз устав капиталларини 1.01.2019 йилга қадар белгиланган энг кам талабларгача етказишлари даркор.
Агар лицензиат лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни топширмаган бўлса ёки лицензия битимини имзоламаган бўлса, лицензия бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжат 19.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:39 / 27.01.2026
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
09:31 / 22.01.2026
ГФР вице-канцлери: Трампнинг божлардан воз кечганидан хурсанд бўлишга ҳали эрта
11:33 / 20.01.2026
Трамп Макронга 200 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
08:30 / 19.01.2026