09:32 / 25.01.2018
13669

Испания Кубоги ярим финалида 3 иштирокчи номи маълум, «Барселона» тўртинчиси бўлиш учун ўйнайди

11та сариқ карточка кўрсатилган ўйинда «Валенсия» «Алавес»га ютқазди, аммо ярим финалга чиқди

Испания Кубогининг чорак финали доирасида «Алавес» «Валенсия»ни мағлубиятга учратди, аммо турнирни тарк этди. Виториядаги «Мендисорроса» стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида Мунир Эль-Ҳаддодий майдон эгаларини олдинга бошлади. 4 дақиқа ўтиб Сантьяго Лоренсо жавоб голини урди. Ўйин охирида Рубен Собрино майдон эгаларини яна олдинга олиб чиқди.

Испания Кубогининг 1/4 финалида ўз майдонида кечган учрашувда «Валенсия» ҳам  «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди, шу туфайли жамоалар қўшимча бўлимларда ғолибни аниқлашга ҳаракат қилишди, аммо бошқа гол урилмади. Шундан кейин бошланган пенальтилар сериясида эса меҳмонлар жамоаси аниқроқ ҳаракат қилишди — 3:2.

Шу тариқа, «Валенсия» Испания Кубоги ярим финалига йўл олди, «Алавес» турнирни тарк этди.

Бунгача «Атлетико»ни мағлуб этган «Севилья» ва «Реал»ни сенсацион равишда ортда қолдирган «Леганес» ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди. Ярим финалнинг тўртинчи иштирокчиси «Барселона» ва «Эспаньол» ўйинида аниқланади.

Испания Кубоги
1/4 финал
Иккинчи учрашувлар

Алавес – Валенсия 2:1 (0:0, 2:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 2:3
Голлар: 1:0 – 73 Мунир, 1:1 – 77 Санти Мина, 2:1 – 86 Собрино.
Алавес – Сивера, Лагуардиа, Дуарте, Агиррегабириа, Эли (Демирович, 85), Ибаи Гомес (Мунир, 72), Пина, Торрес, Педраса, Собрино, Гвидетти (Перес, 72).
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл (Гарай, 23), Максимович (Санти Мина, 77), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш, Вьетто (Родриго, 59), Дзадза.
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 2:3.
Огоҳлантиришлар: Торрес (48), Максимович (50), Рубен Везу (61), Педраса (66), Кондогбиа (79), Мунир (80), Парехо (85), Гонсалу Гедеш (93), Пина (96), Дуарте (97), Санти Мина (103).
Биринчи учрашув: 1:2

Top