Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2606-3, 2018 йил 17 январь) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Йўриқнома Президентнинг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ келтирилди.
Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдордаги хорижий валюта жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай давлат чегарасидан ўтиш пунктларида декларацияланмасдан олиб кирилади ва олиб чиқиб кетилади. Бундан ташқари, халқаро аэропортларда мазкур нормага ҳамда товарларни божсиз олиб киришнинг чегараланган меъёрлари ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига риоя қилинган тақдирда йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасликка ва «яшил йўлак»дан фойдаланишга ҳақли.
Божхона декларациясининг янги шакли билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.
Ҳужжат 17.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
21:00 / 23.10.2024
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
19:11 / 15.09.2024
Британия бош вазири рафиқасига берилган совғалар сабаб тергов қилиниши мумкин
20:38 / 18.05.2024