Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
Фарғона вилоятидаги «Риштон» чегара божхона пости орқали мамлакат ҳудудига гиёҳвандлик моддаси сақловчи дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди. Фуқаро ички кийимига яшириб олган қарийб 950 дона капсула божхоначилар томонидан аниқланди.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Риштон» чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг у белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.
Текширув давомида фуқаро ички кийимига яшириб олган, декларацияланмаган ва тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 23 дона қадоқдаги жами 950 га яқин «Tawon Liar» номли дори воситасини божхона назоратидан яширинча олиб киришга урингани маълум бўлган.
Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур дори воситаси таркибида гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган «тапентадол» моддаси мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026