Жаҳон | 23:45 / 25.01.2018
23432
1 дақиқада ўқилади

Путинга янги стратегик ракета ташувчи самолёт намойиш қилинди

Фото: screenshot

25 январда Россия президенти Владимир Путин Горбунов номидаги Қозон авиация заводига ташриф буюрганда унга товушдан юқори тезликда учувчи янги стратегик ракета ташувчи Ту-160М самолётининг парвози намойиш қилинди.   

Путин “Петр Дейнекин” номли янги самолётнинг парвозини кузатиб, самолётнинг фуқаролар версиясини яратишни таклиф қилди.

“Ту-144 нима учун ишлаб чиқаришдан олинди – чипта мамлакатдаги ўртача ойликка мос келиши керак бўлган. Ҳозир вазият бошқача. Ҳозир бу самолётни қўллаши мумкин бўлган йирик компаниялар пайдо бўлди”, деб айтган Путин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид