Жаҳон | 22:25 / 30.09.2021
3983
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ўзининг биринчи ракета ташувчисини учиради

Фото: iStock

Жанубий Корея ўзининг биринчи ракета ташувчисини учиради. “Нурихо” деб номланган ракетани Чолла-Намдо провинциясидаги Наро космодромидан учириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, айни вақтда ракета учиш майдончасига ўрнатилган ва унинг барча тизимлари текширувдан ўтказилмоқда. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ракета парвози 22 октябрдан 28 октябргача оралиқда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

“Нурихо” 200 тонна оғирликка эга бўлиб, 1-поғонасида 4 та 75 тонналик, 2-поғонасида битта 75 тонналик ва 3-поғонасида битта 7 тонналик дигател ўрнатилган. 

Ракетани 600-800 км баландликка 1,5 тонналик фойдали юк макети билан учириш режалаштирилмоқда. Агар парвоз муваффақиятли ўтса, 2022 йил майида ракета орбитага 200 килограммлик сунъий йўлдошни олиб чиқади. Бундан ташқари, Жанубий Корея ўз кучлари билан 1 тоннадан ортиқроқ сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқа олган дунёдаги 7-давлатга айланади. 

“Нурихо”нинг ишлаб чиқилишига 2 трлн вон (1,8 млрд доллар) ажратилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид