Спорт | 11:30 / 25.01.2018
7793
1 дақиқада ўқилади

ЎФФ энди йўқ. Ўрнига Ассоциация ташкил этилади

Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинмоқда.

«Kun.uz» мухбирининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистон футбол федерацияси () Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўзгаргани маълум қилинган.

Конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид