Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Буюк Британия билан солиқ соҳаси бўйича муҳим ҳужжатни имзолади
2018 йилнинг 24 январь куни Лондонда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида 1993 йил 15 ноябрдаги икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал қиймати ўсишига солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Британия томонидан ҳужжат молия вазирининг ўринбосари, Буюк Британия Қироллиги Солиқ ва божхона хизмати раҳбари Мэл Страйд томонидан имзоланди. Ўзбекистон томонидан - Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, Ғазначилик бошлиғи Дилшод Сатторов.
Баённома билан Конвенцияга солиқ шаффофлиги халқаро меъёрларга мувофиқ янги қоидалар киритилди. Ҳужжат икки давлат солиқ хизматлари ўртасида солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа молиявий бузилишлар олдини олиш бўйича ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга қаратилган.
Шу билан бирга, халқаро шартнома савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳада Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026