Спорт | 20:28 / 26.01.2018
7535
1 дақиқада ўқилади

Australian Open: Федерер “Катта дубулға” мусобақаларининг 30-финалида ўйнайди

Фото: ausopen.com

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер “Катта дубулға” мусобақасининг мавсумдаги илк мусобақаси – Австралия чемпионатининг иккинчи финалчиси бўлди. Мельбурндаги мусобақада 2-рақамли ўйинчи сифатида иштирок этаётган фахрий теннисчи финалда Australian Open’нинг 6-рақамли теннисчиси, хорватиялик Марин Чилич билан учрашади.

Федерер ярим финалда жорий мусобақанинг “кашфиёти”, кореялик Хен Чон билан учрашди. Кореялик теннисчи учрашув Федерер фойдасига 1:6, 2:5 ҳисобида давом этаётганда ўйинни давом эттиришдан бош тортган. Федерер шу тариқа “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларнинг 30-финалига чиқди ва агар ютса, сериядаги 20-унвонни қўлга киритади.  

Федерер ва Чилич расмий учрашувда 9 марта учрашишган, устунлик 8:1 ҳисобида Федерер томонда. 

Австралиядаги мусобақанинг эркаклар ўртасидаги амалдаги ғолиби Федерер, аёллар ўртасидаги ғолиби эса Серена Уильямс ҳисобланади.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 43 млн 54 минг долларни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид