Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хаметовлар сулоласи вакиллари халқаро цирк фестивалида олтин медални қўлга киритишди
Жорий йилнинг 8-14 январь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида XII Халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди. Бу фестивалга 15 та давлатдан 126 нафар иштирокчи жалб қилинди. Иштирокчилар орасида ўзбекистонлик машҳур Хаметовлар сулоласи вакиллари Рустам, Камила ва Далерлар ҳам бор эди. Бу ҳақда “Ўзбекдавлатцирки” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда қатнашчилар жонглёр, иллюзия, клоунада, гимнастика, ҳаво акробатлари каби жанрлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳакамларга Чарли Чаплиннинг ўғли Юджин Чаплин бошчилик қилди.
Дунё ареналарини забт этиб, ўзбек цирк санъатини жаҳонга танитишни олий мақсад қилган Хаметовлар триоси фестивалда оилавий “Камарлар” номли чиқишларини намойиш этишди.

Ўзбек цирк артистларининг фестивалдаги чиқишлари ғайриоддий ва хавфли ҳаракатлар туфайли ниҳоятда ҳаяжонли вазиятлар яратиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.
126 нафар қатнашчи ўртасида Ўзбекистон вакилларининг иштироки юқори баҳоланиб, олтин медални қўлга киритишди.


Мавзуга оид
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
19:43 / 29.03.2026
Ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев вафот этди
11:55 / 09.11.2024
Ўзбекистонда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланмоқда
12:43 / 18.01.2023