Спорт | 23:55 / 27.01.2018
14824
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг гимнастика терма жамоаси собиқ шифокори янги жазо олди

Фото: Фото Chicago Tribune

23 январда Мичиган суди АҚШинг спорт гимнастикаси бўйича терма жамоасининг собиқ шифокори, 54 ёшли Ларри Нассарни 40 йилдан 175 йилгача (тергов билан битимга боришига қараб) қамоқ жазосига маҳкум қилди. Суд Нассарни ўз лавозимида зўравонликда айблаган 150дан кўпроқ қизнинг кўрсатмаларини тинглаган.  

Ҳукмни чиқарган судьянинг айтишича, Нассарнинг хатти-ҳаракатлари “аниқ, пухта, айёрона ва жирканч” бўлган ва судья деярли Нассарни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган.

Бироқ бу ҳукм кучга киришдан аввал Нассар болалар порнографиясини тайёрлагани учун унга берилган 60 йиллик қамоқ жазосини ўташи керак бўлади. У ўзини яхши тутгани учун муддатдан аввал қўйиб юбориладиган бўлса ҳам, иккинчи жазо кучга кириши вақтида шу кунгача етиб борса, 100 ёшдан каттароқ бўлади. 

Нассарга ҳукм чиқарилган кун Мичиган штати университети бошқарув раиси Лу Анна Саймон, икки кундан кейин гимнастларни тайёрлаш бўйича директор Майк Холлинс истеъфога кетганлар. Бундан ташқари, АҚШнинг гимнастика федерацияси директорлар кенгаши тўлиқ таркибда ўз лавозимини тарк этган.

 

Мавзуга оид