Симона Ҳалеп Australian Open финалидан кейин шифохонага олиб кетилди
Дунёнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Симона Ҳалеп Австралия очиқ чемпионати – Australian Open финалидан кейин шифохонага тушди.
Руминиялик теннисчи шифохонага “сувсизланиш ва ҳолдан тойиш” ташхиси билан етказилган.
ESPN телеканали Симона шифохона койкасида томизғич (капельница) остида ётгани кадрларини намойиш қилган. Телеканал инсайдерларининг айтишича, Халеп томизғич остида 4 соат бўлган.
Биринчи рақамли аёл теннисчи Австралиядаги мусобақада 3 та узоқ давом этган учрашув ўтказган. Унинг 3-даврада Лорен Дэвис билан учрашуви 3 соат 44 дақиқа, яримфиналда Анжелик Керберга қарши учрашуви 2 соат 20 дақиқа ва финалда Каролин Возняцки билан учрашуви 2 соат 51 дақиқа давом этган. Симона рақибига имкониятни бой берган финал учрашуви ўтган вақтда Мельбурнда ҳаво ҳарорати 39 даража иссиққа етган.
Таъкидланишича, Халеп 28 январь куни эрталаб шифохонадан чиққан.
Мавзуга оид
20:38 / 28.01.2024
Синнер Медведев билан баҳсда камбэк қилиб, Australian Open ғолибига айланди
13:45 / 26.01.2024
Australian Open'да сенсация. Синнер Жоковичнинг Мелбурндаги 2195 кунлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
19:10 / 28.01.2022