Жамият | 11:35 / 29.01.2018
20505
1 дақиқада ўқилади

Бир қишлоққа сиғмаган йигитлар – Қашқадарёда қотиллик юз берди

Қашқадарё вилоятида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
 
Қайд этилишича, 22 январь куни соат 23:00ларда Косон туманида  Қарши шаҳар “Дача” маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган Ш.Х. “Чироқчи” қишлоғида, ўзаро жанжал оқибатида шу қишлоқда яшаган, 1994 йилда туғилган Б.П.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Б.П. касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 24 январь куни вафот этган. Ш.Х. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид