Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кипрдаги президент сайловларининг 2-босқичига амалдаги президент чиқди
Фото: PatrisNews
Кипр Республикасининг амалдаги президенти Никос Анастасиадис мамлакатда ўтган президент сайловларининг 1-босқичида ғалаба қозонди, бироқ у мутлақ ғалабага эриша олмади. Бу ҳақда Кипр сайлов комиссияси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Анастасиадис 35,5 фоиз овоз билан 1-ўринни эгаллади. Бироқ амалдаги президент мутлақ ғалаба учун зарур бўлган 50 фоизлик бўсағадан ўта олмагани сабаб 2-босқичда курашни давом эттиради.
Анастасиадиснинг 2-босқичдаги рақиби, мамлакатнинг асосий мухолиф партияси – Кипр ишчи халқининг тараққиёт партияси томондан қўллаб-қувватланувчи номзод – Ставрос Малас бўлади. У 1-босқичда 30,25 фоиз овоз тўплаган.
Мавзуга оид
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:43 / 02.03.2026
Кипрдаги Британия авиабазаси дрон ҳужумига учради
15:22 / 05.02.2026