Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда туғилиш кўрсаткичлари сўнгги 10 йилдаги энг паст натижани қайд этди
2017 йилда Россия Федерациясида 1,67 миллион бола дунёга келган — бу 2016 йилдагига нисбатан 203 мингтага кам демакдир. Сўнгги 10 йилда энг кам туғилиш фақат 2007 йилда қайд этилган — ўшанда 1,31 миллион бола дунёга келганди.
2017 йилда мамлакатнинг барча минтақаларида туғилиш кўрсаткичлари камайган, фақат Чеченистонгина бундан мустасно - у ерда туғилиш даражаси аввалгидек. Энг кам туғилиш Чукоткада — 658 бола.
"Росстат", шунингдек, 2017 йилда ажримлар ва никоҳ кўрсаткичлари ўсганини ҳам қайд этди. Манбада таъкидланишича, мамлакатда ўлим ҳолатлари камайган - 63,3 минг киши. Шундай бўлса-да, барибир туғилишга нисбатан ўлим ҳолатлари кўпроқ.
Шуларга қарамай, Россия аҳолисининг умумий сони бироз ўсган - 146,877 миллион киши. Бу асосан Марказий Осиё ва Украина муҳожирлари ҳисобига экани таъкидланган.
Экспертларнинг фикрича, бундай паст туғилиш кўрсаткичлари билан 2050 йилга бориб мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси ҳеч бўлмаганда ҳозирги ҳолатида қолади ёхуд камаяди, бироқ нафақахўрлар сони ошади.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда Ўзбекистонда 722 094 та туғилиш қайд этилди. Бу эса 2016 йилгига нисбатан 10 минг 490 тага кам (14 фоизлик пасайиш). Республика миқёсида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилди - 89 минг 637 та (12,4 фоиз). Энг кўп чақалоқ туғилган шаҳар - Наманган шаҳри бўлди - 14 минг 992 нафар (2 фоиз).