Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик конвенциясига баённомани имзолади
Ўзбекистон ва Буюк Британия 1993 йил 15 ноябрдаги иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал қиймати ўсишидан солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани имзолади.
Баённома Лондонда 2018 йил 24 январда Ўзбекистон молия вазири ўринбосари, Ғазначилик раҳбари Дилшод Саттаров ва Буюк Британия молия вазири ўринбосари, солиқ ва божхона қироллик хизмати раҳбари Мэл Страйд томондан имзоланган.
Баённома билан конвенцияга солиқ шаффофлиги халқаро стандартларига мос келувчи янги бандлар киритилди.
Баённома солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бошқа молиявий қоидабузарликларнинг олдини олиш учун икки давлат солиқ хизматлари ўртасида ахборот алмашиш механизмларини кенгайтиришга қаратилган.
Бу ҳужжат Ўзбекистон ва Буюк Британияга савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга имкон беради.
Учрашув давомида икки давлат вакиллари молия соҳасида, хорижий инвестициялар ва илғор британ тажрибасини жалб қилишда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишди.
Томонлар, шунингдек, Буюк Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига тўхтаб ўтишган.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026