Ўзбекистонда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 36 миллион АҚШ долларига тенг ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди
Миллий бойилигимиз ҳисобланган пахтанинг бор хусусиятларидан унумли фойдаланиш кўзда тутилган лойиҳа Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида амалга оширилади. Ип калава ишлаб чиқариш дастури ўз ичига тўқима мато тайёрлашдан тортиб, миллий ва халқаро бозор майдони учун кийим-кечак етказиб бериш жараёнини қамраб олган.
Умумий 4 босқичдан иборат лойиҳанинг дастлабки жараёни учун Ўзмиллийбанк томонидан кредит ажратилиб, 2017 йилнинг декабрь ойида корхона ўз фаолиятини бошлади. Пахта толаси қайта ишланиб, ип-калава ишлаб чиқарилаётган ушбу босқичда 240 та янги иш ўринлари яратилди ва ўтган бир ой ичида 200,0 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Ҳозирги босқич учун банк кредити эвазига Япония ва Швейцариядан келтирилган ускуналар сотиб олиниб, 2019-2020 йиллар давомида матога ишлов бериш ва ундан кийим-кечак тикиш жараёнини самарали ташкиллаштириш учун Швейцария, Белгия, Германия ва Хитойдан ҳам махсус ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
07:07 / 23.08.2024