«Асака» банки хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни фаол йўлга қўймоқда
Ўзбекистон раҳбарияти мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилишга катта эътибор қаратмоқда.
Мамлакатнинг йирик банкларидан бири - «Асака» банки - дунёнинг етакчи молия муассасалари билан шериклик алоқаларини ўрнатиш учун фаол иш олиб бормоқда.
Бу миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредит линияларини жалб қилиш, шунингдек хорижий шериклар билан мижозларнинг экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни ўтказиш учун вакиллик муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради.
Бугунги кунда уларнинг шериклари сони 370 дан ортиқ етакчи хорижий банкларни ўз ичига олади. 2017 йилда «Асака» банки қатор мамлакатлар - яқин ва узоқ хориж давлатлари вакиллари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатди.
Қозоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг МДҲдаги энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Март ойида 2017 «Асака» банк «TengriBank» АЖ билан молия бозорларида умумий шартларда операциялар ўтказиш тўғрисида битим тузди. Ҳужжат Остонада Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва Ўзбекистон Республикаси Миллий саноат кўргазмаси доирасида имзоланди. У ўзаро эҳтиёж бўлганда банклараро конверсион ва депозит келишувларини ўтказишни назарда тутади. «Tengri Bank» АЖ билан ҳамкорлик бошланганидан бери «Асака» банки Қозоғистон Республикаси ҳудудида NEXIA R3 маркали автомобиллар ишлаб чиқариш учун Қозоғистоннинг «СарикАркаАвтопром» компаниясига эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича шартнома доирасида савдо молиялаштириш воситаларини қўллаш орқали GM Uzbekistan экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, «ЭСК «KazakhExport» АЖ ва «Асака» банки ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳадли келишувга эришилди. Унга кўра, агар банк мижозларининг тегишли сўровлари мавжуд бўлса, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш учун ўзаро манфаатли шартларда ҳамкорлик қилиш учун тегишли чоралар кўрилади. Жумладан, Қозоғистон Республикасидан экспорт қилишни назарда тутувчи савдони молиялаштириш соҳасида қисқа муддатли битимларга «ЭСК «KazakhExport» АЖдан суғурта қопламасини тақдим этиш.
«Асака» банки 2017 йил июль ойида «Tengri Bank» АЖ учун АҚШ долларида вакиллик ҳисобини очди, бу воситачи банкларни четлаб ўтиб, ўзбек ва қозоқ корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига 2017 йилнинг май ойида амалга оширилган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни бажариш жараёнида, «Асака» банки Пекинда вице-президент Жа Веймин бошчилигидаги «China Export & Credit Insurance Corporation» («Sinosure») ХХР экспорт-кредит агентлиги (ЭКА) вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Хитой банклари кредит линияларини ўзлаштириш доирасида суғурта қопламасини жалб этиш шартлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида ҳамкорлик тўғрисида ҳадли шартномаси имзоланди. Шундай қилиб, «Асака» банки Хитой банкларидан кредит линияларини жалб қилиш доирасида ЭКА суғурта қопламасини ўз мажбуриятларини таъминлаш бўйича кафолат сифатида ишлатиши мумкин бўлган Ўзбекистондаги биринчи банк бўлди.
Шунингдек, «Асака» банки Давлат тараққиёт банки билан 40 миллион долларлик ва Хитой Экспорт-импорт банки билан 18 миллион долларлик шартнома имзолади. Ушбу шартномалар инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, Хитойдан товарлар ва хизматларни харид қилиш учун кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришни назарда тутади.
Имзоланган кредит шартномалари кафолатланмаган, яъни ҳукумат кафолати тақдим этилиши талаб қилинмайди.
Ўтган йили «Асака» банки ва Корея Экспорт-импорт банки (КЭКСИМ) ўртасида умумий қиймати 65 млн АҚШ долларига тенг Банклараро заём битими имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳужжат доирасида томонлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва Корея Республикасидан технологик ускуналарни импорт қилишни назарда тутадиган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Бу кредит битими ҳам ҳукумат кафолатини талаб этмайди.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий алоқаларини фаол ривожлантирди.
«Асака» банки «Bank Eskhata» ОАЖ (Тожикистон) ва «Afghanistan International Bank» (Афғонистон) билан мамлакатлар ўртасида бизнес юритиш учун ижобий шароитлар яратиш мақсадида вакиллик муносабатларини ўрнатди.
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг етакчи банклари томонидан Қирғизистон банкларига ўзбек корхоналари маҳсулотларини экспорт қилишни молиялаштириш учун 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линияларини очиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.
«Асака» банки Қирғизистон Республикасига экспорт лойиҳаларини молиялаштириш бўйича учта йирик банклардан бири сифатида белгиланди. Бундан ташқари, у ҳозирги кунда икки мамлакат корхоналарининг савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистон Республикаси молия институтлари билан вакиллик муносабатларини ўрнатмоқда.
«Асака» банки чет эллик шериклар билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиб, нафақат халқаро майдонда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда, балки бутун мамлакатимиз ижобий имиджини шакллантиришга, уни ҳамкорлик учун очиқ ишончли ва узоқ муддатли шерик сифатида кўрсатишга хизмат қилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:59 / 22.05.2024
“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
16:00 / 16.05.2024