Ўзбекистон | 14:02 / 26.12.2025
1101
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон асосий хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайтиради

Ўзбекистон Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Европа ва Осиёнинг қатор етакчи давлатлари, шунингдек Яқин Шарқ мамлакатлари билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кучайтиришни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгиламоқда. Президент хорижий элчиларга ЖСТга аъзолик жараёнини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, асосий хорижий шериклар ҳисобланган Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Иордания, Кувайт, Уммон, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бундан кейин ҳам эътибор марказида бўлади.

Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан янги ва истиқболли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Жанубий Кавказ ҳамда Жанубий Осиё давлатлари билан муносабатларни кенгайтириш стратегик йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Президент анжуманда иштирок этган хорижий давлатлар элчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини фаол қўллаб-қувватлаётгани учун уларнинг ҳукуматларига алоҳида ташаккур билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид