Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг баланд эркак ва энг паст бўйли аёл Миср эҳромлари ёнида учрашишди
Фото: AFP 2018
Гиннесс рекордлар китобига киритилган икки шахс: бўйи 251 см келадиган, дунёдаги энг баланд одам – туркиялик 35 ёшли Султон Косен дунёдаги энг паст бўйли аёл – ҳиндистонлик Жоти Амжи билан Миср туризм кенгаши таклифига кўра Миср эҳромлари ёнида учрашишди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
Рекордчилар Мисрнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида фотосессияда иштирок этишди.
Таъкидланишича, Косеннинг баланд бўйлиги ундаги гипофиз ўсимтаси билан боғланган. Бу касаллик туфайли унинг организми бўй гормонидан жуда кўп ишлаб чиқаради.
24 ёшли Амжи эса ахондроплазия – суяклар ривожланмаслиги туфайли паканаликка олиб келувчи наслий касалликдан азият чекади. Амжи ўзининг ноодатий кўриниши туфайли кинода суратга тушади ва реалити-шоуларда иштирок этади.
Мавзуга оид
15:28 / 03.02.2026
Рафаҳ ўтказиш пункти қайта очилди: илк сафар қилувчилар ўтди
10:47 / 17.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025