Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қарши магистрал» каналида қотиллик юз берди
17 январь куни Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани 1-микрорайон 27-уй 17-хонада яшаган, туман ГРЭС машинисти, 1975 йилда туғилган Ё.П. Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қарши магистрал” каналида балиқ тутаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетиб чўкаётган вақтида, шу ерда балиқ овлаётган таниши, 5-микрорайон 32-уй 1-хонада яшовчи, “Талимаржон ИЭС” УК ишчиси, 1986 йилда туғилган Т.Х. томонидан қутқарилишига қарамай воқеа жойида вафот этган эди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Т.Х. юқоридаги канал олдида Ё.П.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиб, кўкрак қисмига тепиб, каналга тушириб юборганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Т.Х. қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026