Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда барча кимёвий қурол захиралари йўқ қилингани маълум қилинди
Ироқ ҳукумати мамлакатдаги барча кимёвий қурол захираларини йўқ қилди. Бу ҳақда 31 январда Ироқнинг олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Абдулраззоқ ал-Исо маълум қилган.
“Биз бутун дунёга маълум қиламиз, Ироқда ҳаётга хавф солиши мумкин бўлган бирорта нарса қолмади. Ироқ кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажарди”, деб айтган вазир.
Унинг айтишича, ҳукумат мамлакатда кимёвий қурол йўқ қилиниши дастурини тергов қилиши керак. “Ироқ 2011 йилдан бери 58 млрд динор (47 млн доллар) сарфлаган, бироқ қандайдир аниқ натижаларга эришмаган”, деб айтган ал-Исо ва унинг бошчилигидаги вазирлик ушбу вазифани 2017 йилнинг 7 ойида бажаришга муваффақ бўлганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026