23 кунлик чақалоқни сотаётган “меҳрибон” она-бола қўлга тушди
12 январь куни Булоқбоши туманида қизининг боласини катта суммага пуллаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Марҳаматлик М. турмушга чиқиб, қизчалик бўлди. Унинг умр йўлдоши Россия давлатида қурилишда ишларди. Орадан 2 йил ўтди. Шундай бўлди-ки, Россиядан ишлаб қайтган эр бир муддат уйда бўлди. Орадан бир-икки ойлар чамаси ўтгач, яна ишлаш учун жўнаб кетди. У кетгандан сўнг бир ой ўтибгина ҳомиладор эканини тушунган аёл бу ҳақда у турмуш ўртоғига телефон орқали хабар қилади. Бироқ эр хотинидан шубҳа қилиб, болани тан олмайди.
Балки шу воқеадан сўнг аёл боладан қутулиш чораларини кўра бошлагандир. Бу “режа”да унга ўз онаси Ф. ёрдамга келади. Бола туғилгунга қадар улар турли чораларни ўйлаб, болани сотиш ҳаракатига тушишди. Болани ўз отаси тан олмас экан, у кимга ҳам керак? Маҳалла, қариндош-уруғ нима дейишади?
26 ёшли М. ва унинг онаси Ф. 2018 йилнинг 12 январь куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида Лобар исмли аёл билан олдиндан келишиб атиги 23 кунлик жажжигина норасида гўдакни 4500 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм эвазига пуллаётган чоғи Андижон вилояти, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Жиноятчиларга Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди, М ва унинг онаси Ф. эса эндиликда қилган жиноятлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-модда, 3-қисмининг “а” бандига мувофиқ, қонун олдида жавоб беришади.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024