Спорт | 21:00 / 01.02.2018
70676
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни биринчи ўринда якунлади

Бугун, 1 февраль куни Ҳиндистонда бўлиб ўтган India Open турнирида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказишди.

Олтин медаль учун рингга чиққан 7 нафар боксчидан 5 нафари мақсадга эришди, икки боксчи кумуш медаль билан чекланадиган бўлди.

Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Абдулҳай Шораҳматов ва Худойназар Файзов ўз рақибларидан устун келди, Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоров мағлубиятга учради.

Шу тариқа, 10 спортчи билан турнирга борган Ўзбекистон вакиллари 5та олтин ва 2та кумуш медаль билан биринчи бўлишди. Мезбон Ҳиндистон термаси мусобақани 2-ўринда якунлаган бўлса, кубаликлар 3-ўрин билан чекланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид