АҚШ давлат котиби Венесуэла президентига “тинчгина кетишни” маслаҳат қилди
АҚШ Венесуэлада тузум ўзгаришини талаб қилмаяпти, бироқ мамлакат президенти Николас Мадуронинг ўз истаги билан кетиши инқирозни ҳал қилишнинг энг оддий варианти бўларди, деб айтди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон. У, шунингдек, Мадуро истеъфога кетгандан кейин кубалик дўстлари ёнига кетиши мумкинлигини айтган.
“Президент Мадуро кетишни танлаши мумкин эди, бу энг оддий вариант бўларди. Бироқ сиз биласиз, биз тузумнинг ўзгариши ёки президент Мадуронинг кетишини талаб қилмаяпмиз, биз уни конституцияни бажаришга қайтишга чақирмоқдамиз”, деб айтган Тиллерсон Техас университетидаги нутқида.
“Улар конституцияни бажаришга қайтишлари керак. Фикримча, ўзгариш бўлади ва биз тинч ўзгаришларни истамоқдамиз. Тинч ўтиш, тузумнинг тинч ўзгартирилиши унинг муқобили – зўравонлик билан ўтишдан ҳар доим яхшироқдир”, деб қўшимча қилган Тиллерсон.
Аввалроқ Тиллерсон 1 февралдан Лотин Америкасига турне бошлаши маълум қилинганди. Унинг айтишича, Лотин Америкаси давлатлари тарихида ҳокимиятнинг ўзгаришини ҳарбийлар амалга оширганлар. “Бу ерда ҳам шундай бўладими, билмайман. Такрорлайман, бизнинг позициямиз Мадуро конституцияга қайтиши ва унга амал қилиши кераклигидан иборат. Агар у халқ томондан қайта сайланмаса, унда шундай бўлиши керак”, деб давом эттирган ўз сўзларини Тиллерсон.
“Агар у учун вазият жуда “қайноқ”қа айланса, ишончим комил, унинг Кубада дўстлари бор, улар унга пляжда яхши уй таклиф қилишлари мумкин ва унга у ерда яхши бўлади”, деб айтган Тиллерсон залнинг кулгуси остида.
Тиллерсон сўнгра жиддий оҳангга ўтиб, Вашингтон Венесуэла ва Куба халқлари манфаатларини таъминлаш учун бу давлатлар раҳбариятларига босим ўтказишни давом эттиришини айтди.
Тиллерсон бир ҳафта ичида Мексика, Аргентина, Перу, Колумбия ва Ямайкага ташриф буюради.
Мавзуга оид
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024