Жаҳон | 22:11 / 02.02.2018
9373
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ва Тожикистон халқлари чегаралар делимитацияси якунланишини кутишмоқда – Жээнбеков 

Фото: ҚР президент матбуот хизмати

Қирғизистон ва Тожикистон халқлари чегаралар делимитацияси якунланишини кутишмоқда. Бу ҳақда Душанбедаги музокараларда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди. 

“Қувонарлиси, муҳим масалалар бўйича фикрларимиз ва позицияларимиз мос келади. Ҳамкорликнинг бутун спектрини фаоллаштириш учун икки томонлама механизмлар фаолияти самарадорлигини ошириш лозим. Бу борада Давлатлараро мувофиқлаштирувчи кенгаш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация масалаларини комплекс кўриб чиқиш бўйича қирғиз-тожик ҳукуматлараро комиссиялари доимий асосда ишлашлари керак. Халқларимиз узоқ вақтдан бери давлат чегараси делимитацияси якунланишини кутишмоқда. Қирғиз-тожик давлат чегараси делимитацияси масаласининг тезкорлик билан ҳал қилиниши ва келишув имзоланиши чегарада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим омиллари бўлади”, деб айтган Жээнбеков. 

Жээнбековнинг таъкидлашича, шу муносабат билан ҳукуматлар ишчи гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва қирғиз-тожик давлат чегараси ўтиш линияларини ифодалаш ва тасвирлаш ҳуқуқий асослари бўйича якуний келишув учун учрашув ўтказиш лозим. 

Жээнбековнинг фикрича, давлат чегараларини муҳофаза қилиш, террорчилик ва экстремизм, наркотрафикка қарши курашиш учун биргаликдаги амалий чоралар қабул қилиш лозим. 

Мавзуга оид