21:17 / 02.02.2018
16348

Меҳнат қилувчи ходимларнинг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?

Фото: KUN.UZ

САВОЛ: Менга тушунтириб берсангиз: ходим сифатида менинг қандай муайян ҳуқуқларим бор?

Д. Рустамов

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексининг 16-моддасига мувофиқ ходимларнинг асосий ҳуқуқларига, яъни сизнинг ҳуқуқларингизга қуйидагилар киради:

  • меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш;
  • ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
  • муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
  • хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
  • касаба уюшмаларига ҳамда ходим ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
  • қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
  • ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
  • жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш;

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Top