Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нақд хорижий валютани Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди
Фото: KUN.UZ
Ҳукумат томонидан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди.
Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.
Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:
резидентлар (республика ҳудудида доимий яшовчи шахс) томонидан - Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади;
норезидентлар (республикада доимий яшамайдиган шахс) томонидан - Республикага кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
Бунда 2 000 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валюта жисмоний шахснинг хоҳишига кўра декларацияланиши мумкин.
Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
08:34 / 22.05.2026