Ўзбекистон | 21:59 / 02.02.2018
12241
2 дақиқада ўқилади

Президент фармонига мувофиқ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф берган. Ушбу таклифга розилик берилган ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

  • хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
  • шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
  • хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш.

2018 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, пенсиялари тўлиқ тўланиши белгилаб қўйилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид