Ўзгага туҳмат ёки уни ҳақорат қилиш ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган гуноҳ иш. Лекин журналист зоти айрим вазиятларда мақола ва материалларини шошилинч тарзда, фактларни тўла текширмасдан оммавий ахборот воситасида эълон қилиб юбориши мумкин.

Айтайлик, мақоладаги қаҳрамон (аксарият ҳолларда улар амалдорлар бўлади) ёзилган нарсаларни контекстдан юлиб, ҳақорат деб қабул қилиши ёки туҳматда айблаб, журналистни судга бериши мумкин. Бу ҳолат амалиётда жуда кўп кузатилади.

Мана шундай ҳоллар юз берганида амалдаги Жиноят кодексига кўра журналистни оддий фуқародан бошқачароқ, оғирроқ жазолар қарши олади. Масалан, туҳмат учун оддий фуқаро озодликдан маҳрум этилмайди, лекин журналист ҳатто қамалиши ҳам мумкин...

Келинг, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўз югуртирамиз.

Эътибор беринг: 139-модданинг иккинчи қисмига кўра, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш;

140-модданинг иккинчи қисмига кўра, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Яъни оддий фуқаро ҳам, дейлик, амалдор ҳам аввал маъмурий жавобгарликка тортилиб, бу қилмишини бир йил ичида такрорлаганидан сўнг Жиноят кодексининг биринчи қисми бўйича айбланса, журналист тўғридан-тўғри иккинчи қисм билан оғир жазога тортилади.

Энг қизиғи, амалдорларни ҳақорат қилган фуқароларга ҳам Жиноят кодексида оғир жазо назарда тутилган.

Жиноят кодекси 140-моддасининг 3-қисми «а» бандига кўра, ҳақорат қилиш жабрланувчининг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган бўлса