Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сочида бутунжаҳон бокс форуми, Ғофур Раҳимов ва Ўзбекистон вакиллари ҳам ўша ерда
Россиянинг Сочи шаҳрида пайшанба куни жаҳондаги етакчи бокс ташкилотлари иштирокида биринчи халқаро бокс форуми очилди. Форум доирасида профессионал боксдаги асосий ташкилотлар директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Форумда етакчи бокс ташкилотлари – Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) вакиллари қатнашмоқда.

Тадбирда 130дан ортиқ давлатлар вакиллари иштирок этаяпти. Расмий дастур иштирокчилари орасида – WBC раҳбари Маурисио Сулаймон, WBA президенти Хильберто Мендоса, AIBA вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимов, IBF раҳбари Дэрил Пиплз, уч карра олимпия чемпиони ва олти карра жаҳон чемпиони кубалик Феликс Савон, жаҳон чемпиони Геннадий Головкин бор.
Шунингдек, тадбирда жаҳоннинг кўзга кўринган чармқўлқоп усталари, мутахассислар қаторида Ўзбекистондан ҳам бир қатор вакиллар иштирок этмоқда. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице президенти Муҳаммадқодир Абдуллаев, бош директор Набижон Исманов, "Темурланг" промоутерлик клуби раҳбари Хусрав Насруллаев, Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳобиддин Зоировлар шулар жумласидан.


Ўзбекистон вакиллари Феликс Савон, Геннадий Головкин, 50 дан ортиқ Олимпиада чемпионлари ва AIBA’нинг ҳозирги кундаги президенти Ғофур Раҳимов билан учрашиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026