Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония дербисида «Барселона»нинг ғалабали сериясига якун ясалди
Фото: Ла Лига
Испания чемпионатининг 22-турида «Эспаньол» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди. «РКДЭ – Корнелья-Эль Прат» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Майдон эгалари 66-дақиқада Херар Моренонинг голидан кейин ҳисобни очишганди. «Барселона» 82-дақиқада Жерар Пикенинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа, Каталония дербисида «Барселона» Испания чемпионатида қайд этган 7 учрашувдан иборат ғалабали сериясига якун ясалди.
Эндиликда «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида 58 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда, «Эспаньол» 25 очко билан 14-ўринда жойлашган.
Испания чемпионати
22-тур
Эспаньол – Барселона 1:1
Голлар: 1:0 – 66 Морено, 1:1 – 82 Пике.
Эспаньол – Лопес, Налдо, Кариколь, Марк Наварро (Лопес, 76), Лопес Сильва, Санчес, Дардер, Гранеро, Хурадо (Гарсия, 61), Морено, Баптистао (Санчес, 86).
Барселона – тер Стеген, Пике, Динь (Альба, 75), Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 59), Умтити, Коутиньо, Паулиньо, Бускетс, Иньеста, Пако Алькасер (Месси, 59), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (29), Налдо (40), Умтити (52), Марк Наварро (70), Гарсия (79), Морено (84), Альба (86).
Мавзуга оид
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026