Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коста-Рикада президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
4 февралда Коста-Рикада умумий сайловлар бўлиб ўтмоқда. Сайловларда Марказий Америка давлатининг 3,3 млн га яқин фуқароси кейинги 4 йил учун мамлакат раҳбари ва бир палатали парламентнинг янги таркиби учун овоз беради. Сайловларнинг боришини 100 га яқин хорижий кузатувчилар кузатиб боради, улар орасида Америка давлатлари ташкилотининг 15 нафар вакили бор.
Мамлакат президенти лавозимига 13 киши даъвогарлик қилмоқда, улардан 5 нафари юқори имкониятларга эга. Етакчилар орасида “Миллий тикланиш” партияси номзоди Фабрисио Альварадо, “Миллий озодлик” партияси номзоди Антонио Альварес Десанти, “Фуқаролар ҳаркати” партиясидан Карлос Альварадо, “Миллий интеграция” партиясидан Хуан Диего Кастро бор.
Номзодлардан бири ғолиб бўлиши учун камида 40 фоиз овоз тўплаши керак, акс ҳолда апрелнинг биринчи якшанбаси сайловларнинг 2-босқичи бўлиб ўтади.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Луис Гильермо Солис барча юртдошларини сайловларда иштирок этишга чақирди. Солис янги ҳукуматга “иқтисодий жиҳатдан барқарор ва ижтимоий жиҳатдан осойишта давлатни” топширишини айтди.
Мамлакатнинг янги президенти тўқнаш келадиган асосий муаммолардан бири жиноятчиликнинг юқорилиги бўлади. Ушбу мамлакат Марказий Американинг Ҳондурас, Гватемала, Сальвадор каби давлатлари фонида анча хавфсиз давлат ҳисобланади. Бироқ шунга қарамай 2017 йилда мамлакатда зўравонлик даражаси ошгани қайд қилинган.
Мамлакат адлия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатдаги барча қотилликларнинг чорак қисми у ёки бу жиҳатдан наркомафиянинг ноқонуний фаолияти билан боғланган.
Мавзуга оид
21:47 / 18.11.2025
Дунёда сайёҳлар учун энг ардоқли бўлган мамлакат маълум қилинди
21:33 / 22.04.2025
Коста-Рикада Поас вулқони ҳаракатга келди
19:02 / 03.04.2025
Коста-Рика собиқ президентининг Америка визаси бекор қилинди
21:05 / 16.03.2025