Жамият | 00:20 / 05.02.2018
49777
3 дақиқада ўқилади

Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган наманганликлар оила аъзоларига навбатдаги моддий ёрдам кўрсатилди (фото)

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида яқинда содир бўлган мудҳиш фожиа ўзбек халқининг қалбини ларзага солди. Унда ҳалок бўлган 52 нафар аксарият ёш ўғлонларнинг аянчли қисмати тилларни дуо ва истиғфорда бардавом этаяпти. Шу кунларда бутун юртдошларимиз томонидан хайрли ташаббуслар билан жабрдийда хонадон аъзоларига хайрия маблағларини йиғиш ишлари давом эттирилмоқда. Уламолар ва имом-домлалар томонидан ҳам фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш, хатми Қуръон ўқиб, руҳи покларига бахшида қилиш, ишлари давом этмоқда.

Мирзо Улуғбек тумани ва Шайх Зиёвиддин жоме масжиди имом-хатиби Эрдон домла Эсонов Наманган вилоятидаги мусибат эгалари хонадонларига кириб, Қуръони карим тиловат қилди.

Хонадон аҳлларининг мусибатларига шерик бўлиб, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг ҳамдардлигини етказди. Шунингдек, мусибат тушган 18 та хонадон соҳибларига моддий-маънавий кўмак – 119 000 000 сўм нақд пул маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қўй гўшти ва гўшт маҳсулотлари, ёғ, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари улашилди, уларга руҳий тасалли берилди.

 

 

 

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун!

Аллоҳ таоло ҳалок бўлган юртдошларимизнинг ота-оналари барча яқинларига бу оғир дамларда чиройли сабр берсин! Сабрларига яраша улкан ажрлар берсин!

KUN.UZ таҳририяти жамоаси яна бир бор марҳумларнинг яқинларига Яратган сабру жамил тилаб қолади ва шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, таҳририят томонидан Қозоғистондаги фожиа қурбонларининг оила аъзоларига ёрдам бериш мақсадида махсус хайрия акцияси ўтказилмоқда. Ушбу хайрия акцияси ҳақида қўшимча маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали (http://kun.uz/news/2018/01/23/kunuz-mahsus-akcia-utkazadi-kozogistondagi-fozia-kurbonlarining-oila-azolariga-erdam-beramiz) яқиндан танишиш имкони мавжуд.

Ўзбекистондан хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун: 

8600 0417 3756 6308 –  Click / Payme
Асқаров Маҳсуджон

Россиядан хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун: 

4276 3801 1901 0663 - Сбербанк
Иброҳим Ғаниев

Кореядан хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун: 

WOORI BANK (020) (우리은행)
1002-552-264384
KHUDAYNAZAROV BAKHROM

Телефон: 010-3046-1919

Мавзуга оид